Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Туркия бош вазири: Истанбулдаги терактдан сўнг Туркия ДАИШга қарши янада фаол кураш олиб боради

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 20.01.2016, 12:46

12 январь куни Истанбулда содир этилган, 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт  ДАИШга қарши кураш чораларини янада жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмат Довутўғлининг The Wall Street Journal газетасининг электрон  талқинида чоп этилган мақоласига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра “террорчиларнинг сўнгги ҳужуми Сурия инқирозига дахлдор масалаларда мувофиқлаштирилган жавоб ҳаракатлари заруратини тақозо қилади”.

“ДАИШ ёки “Ислом давлати” тарихан Худога ибодат қилинган жойга бу қадар яқин ерда терактлар уюштиришга журъат қилган экан, бу ушбу гуруҳнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқлигидан далолат беради”, - қўшимча қилди Довутўғли.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида содир бўлган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа