Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистонда ҳар 100 оилага 234 мобиль телефон тўғри келади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Бугун юртимизда ҳар 100 оилага 234 мобиль телефон тўғри келади.

Ушбу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этаётгани Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида қайд этилди.

Айтиш жоизки, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури қабул қилинди.

Ушбу дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар 2014 йилда мамлакатимизда барча автомат телефон станцияларини рақамли тизимга ўтказишни якунланди. Бу эса халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии