Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Самвел Бабаян: “Мухлислар олдида шаънимизни тиклашимиз керак эди”

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 20.01.2016, 15:14

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осий Чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур ўйинлари дорасидаги Яманга қарши кечган учрашувидан сўнг бош мураббий Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйинлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz ёзади.

“Ушбу мусобақага тайёргарлик жараёнида йўлга қўйишга уринган ўйин услубини юқори даражада намойиш этиб беришимиз лозим эди. Мухлислар олдида ҳам ўз шаънимизни тиклашимиз талаб қилинарди. Аввалги ўйинлардаги натижалар ўйинга мос бўлмагани, тасодиф ва ассосиз бўлгани исботлашимиз керак эди. Ушбу таркибдаги футболчилар тез орада миллий терма жамоа сафига қўшилади. Айримлари аллақачон бош жамоада дебют қилиб улгурган бўлса, яна баъзилари асосий таркиб футболчилари саналади. Нима бўлганда ҳам, ушбу таркибда иқтидорли футболчилар кўп ва улар яқин келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилади, деб ҳисоблайман”, — дейди Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашвида Яман устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа