Долзарб мавзулар Абитуриент

Дубайлик полициячи Лионел Мессининг шахсий ҳаётига аралашганликда айбланмоқда(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 21.01.2016, 11:01

Гап полициячининг футбол юлдузи паспортини ушлаб тургани тасвирланган видеоролик ҳақида бормоқда.

Айбланувчининг таъкидлашича, бу видеоролик 2015 йил декабрь ойида йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини олиш учун борганида Дубай аэропортида тасвирга олинган.

Полициячининг айтишича, у футболчи билан суратга тушмоқчи бўлган, аммо “Барселона” ўйинчиси ўта чарчаган эди. Шундан сўнг у рўйхатга олиш столига борган, у ердан футболчининг паспортини олиб, видеог олган. Видеороликда полициячи “Бу Мессининг паспорти. Уни ёқиб юборайми ёки қайтариб берайми?” дейди. 

Суд бу ҳатти-ҳаракатни футболчининг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашиш деб топди. 27 ёшли полициячининг ўзи эса бу айбловни рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, у видео тасвирга олиш учун Мессининг тан соқчисидан рухсат сўраган. У, шунингдек, видеонинг хазил эканлигини айтиб ўтган. Бу ҳақда Ntv хабар беради

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии