Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Толибон” Қобулда портлаш содир этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

“Толибон” террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида маҳаллий телеканалнинг етти нафар журналисти ўтирган автомобилни портлатиб юборди, деб хабар беради “РБК” нашри “Толибон” террорчилик гуруҳи вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг сўзларига асосланиб.

“Агар улар (Ғарбий давлатлар) ўзларининг ёвуз фаолиятини тўхтатмаса, бу уларга сўнгги ҳужумимиз бўлмайди”, — деди у.

Ҳалок бўлган етти журналистнинг барчаси  Tolo News телеканалида ишлар эди. Бунгача ҳужум қурбонлари сони олтита эканлиги айтилган эди.

Худкуш террорчи журналистлар ўтирган микроавтобусга ҳужум қилди. Бу ҳодиса Қобулдаги Россия элчихонаси яқинида содир бўлди.

Reuters ахборот агентлигининг маълумот беришича, толиблар ўтган йили телеканалга ҳужум уюштириш ҳақида очиқчасига айтган.  
Россия ташқи ишлар вазирлиги портлаш оқибатида элчихона ходимлари жабрланмаганини маълум қилган. Элчихона биноси бироз зарарлангани айтилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии