Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Озода Нурсаидова: “Номимдан фойдаланиб, ўзини реклама қилаётганларга қонуний чора кўраман”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Дилфуза Исмоилованинг бир ресторанда рақсга тушаётган суратлари тарқалган эди. Хонанда ушбу суратлар ҳамкасби Озода Нурсаидованинг онаси таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирдан “стоп кадр” қилинганини айтиб, бунда айнан Озода Нурсаидованинг қўли борлигини таъкидлаган эди. “Qalampir.uz” сайти вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Озода Нурсаидова билан боғланди.

“14 йил аввал мен ҳеч қандай йиғин қилмаганман. Бу ҳақда гапираётган одам йилини аниқ билиб гапириши керак. Бу хабарни эшитгач, аввалига Дилфуза Исмоиловани қачон бирор йиғинга таклиф қилганимни эслай олмадим. Онамнинг туғилган кунлари бундан 8 йил аввал, яъни 2008 йилда  Тошкентдаги “Марракеш” ресторанида нишонланган эди. У ерда мен қатнашмаганман. Ўша даврада олинган видео тасвирлар ҳам, фотосуратлар ҳам менда сақланиб қолмаган. Мени бировнинг суратини тарқатишдан бошқа ишим йўқми? Кейин хонанда Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмас, у ҳамма тўйларда шундай рақсга тушади. Дилфуза Исмоилова менинг номимдан пиар сифатида фойдаланибди. Менимча, бу атайин уюштирилган реклама.
Мен ҳам номимдан фойдаланиб, ўзини реклама қилаётганларга қонуний чора кўраман”, —деди хонанда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии