Долзарб мавзулар Абитуриент

Францияликлар Ўзбeкистоннинг 2015 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларини эътирофга лойиқ деб топди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 21.01.2016, 15:17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси хорижий мамлакатларда ҳам ўз акс-садосини бермоқда.

“Жаҳон” АА берган маълумотларга кўра, Республикамиз билан яхши таниш бўлган Тошкент-Париж электрон журнали бош муҳаррири, “d’Izarn Com” медиа компанияси ҳамда рақамли матбуот нашриётининг президенти Силви д'изарн Ўзбекистон иқтисодиётини модеринизация қилиш ва фуқаролар турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

- Республика Президенти маърузасида ўз ифодасини топган кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва изчил ўсиб бораётганини билдиргани баробарида халқ фаровонлиги юксалаётганидан ҳам далолат беради. Ўзбекистон асосий мақсад сари, яъни фуқароларининг муносиб турмуш даражаси ва сифатини таъминлаб бера оладиган, ижтимоий йўналтирилган кучли иқтисодиётни ривожлантириш орқали дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилиш сари олға интилмоқда.

2015 йилда эришилган макроиқтисодий кўрсаткичлар алоҳида эътирофга сазовордир. ЯИМ ва саноат соҳалари 8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга ўсгани жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини енгиб ўтиш борасида танланган стратегиянинг тўғри эканлигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган ютуқлар халқаро институтлар, жумладан, Жаҳон банки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти томонидан юқори баҳоланиши диққатга сазовордир.

Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон сўнгги йиллар мобайнида тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича энг яхши натижаларга эришган дунё давлатлари орасида кучли ўнталикка киритилиши ҳам қувонарли ҳолдир.

Шу муносабат билан, ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш йўлида Ўзбекистонга омад ва зафарлар тилайман”, - дейди француз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии