Долзарб мавзулар Абитуриент

Спорт залга боришга не ҳожат? Фитнес билан уйда шуғулланамиз!

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 21.01.2016, 15:38

Ҳар бир аёл чиройли қомат соҳибаси бўлишни истайди. Айримлар парҳезлар тутади, спорт залларига чопади ёки фитнес билан шуғулланади. Буларга имконингиз йўқми? Хафа бўлманг, уй ишлари ҳам фитнесдан кам фойда бермайди! Уйни йиғишитриганим билан озиб қолмайман, дейсизми? Адашасиз.

Уйни тартибга келтириб озамиз!

Ўтириб-туринг. Болали уйда сир ётмайди, аммо кийим кечак ва ўйинчоқлар сочилиб ётиши аниқ. Асабийлашманг-да, оёқларингизнинг чигилини ёзинг. Ҳар битта кийим ва ўйинчоқни ўтириб-туриш машқини бажариб, олинг. Бу оёқларингизнинг озишига ёрдам беради.

Энгашинг. Жавонлар, мебелларни тозалашга киришдингизми, унда тик туринг, қўлингизни олдинга, керакли буюм томонга чўзиб, эгилинг. Кир машинага кийимларни солаётганда ёки олаётганда ҳам шундай ҳаракатланинг. Бу ҳаракталарни нафақат олдинга, ён томонга ҳам қилиш мумкин.

Ҳаммаси бирда. Пол юваётганда ёрдамчингиз швабрани унутинг. Ой давомида олдинга эгилиб пол ювсангиз, вазнингиздаги ортиқча килограммларждан халос бўласиз.  Бунда юқворидаги икки ҳаракат бирга такрорланади.

Қўл ва оёқлар машқи. Ойналар ва эшикларни ювиш ҳам калориялардан халос  бўлиш учун айни муддао. Бунда айлана ҳаракатлар қилинг. Юқоридан пастга қараб, ювинг, аммо эгилманг, тиззани букиб ҳаракатланинг.

Энг фойдали машғулот эса чангюткич билан уйни тозалаш. Оёқлар ўртасини очманг ва уларни букманг, қоринни ва мускулларни таранг тортиб, гавдани тик тутинг. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа