Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Uz” ҳудудидаги доменлар сони 25,2 мингдан ошди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Кеча, 20 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси ташкил қилинди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти маълумот бермоқда.
Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, 2015 йилда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,4 % га, жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 24,7 % га ўсган, шунингдек, компьютер дастурлари билан боғлиқ хизматлар 13,4%. га ошган.
 “Uz” ҳудудидаги доменлар сони 2016 йилнинг 1 январ ҳолатида 25,2 мингдан ошган. Мазкур кўрсаткич миллий интернет ҳудуди 2015 йилда 130 фоизга ошганлигидан дарак беради. Жумладан, ЗиёНEТ ахборот таълим тармоғига 109 мингдан зиёд янги ресурс жойлаштирилган.

2015 йилда аҳолидан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ташкилотлар фаолиятига оид 4 432 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 3 544 таси шикоят тариқасида бўлиб, улар ўрганиб чиқилганида 355 та ҳолатда тизимдаги корхоналар томонидан йўл қўйилган камчилик аниқланган. Шикоятлар 2014 йилга нисбатан 19,5%га камайган. Йиғилишда корхона ва ташкилот раҳбарларига юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан яқиндан ишлаш, почта алоқаси, телекоммуникация ва бошқа алоқа хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан топшириқлар юклатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии