Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон ҳудудида энг кучли зилзила 9 баллга тенг бўлиши мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

1966 йилдаги зилзила баҳорда такрорланиши мумкинми? 

Барча мессенжерларда тарқалган шу каби миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида Qalampir.uz нашри А. Г. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг “Регионал сейсмиклик ва сейсмикрайонлаштириш лабораторияси” мудири, профессор Турдиали Ортиқовга мурожаат қилди.

—  Тошкентда, 1860 ва 1880 йилда 6,4 ва 6,7 магнитудали зилзилалар содир бўлган. Ўшанда Тошкент зилзиласидан бир неча баробар кучлироқ силкинишлар кузатилган. Ундан кейин эса 1936 йилда кучли зилзила, 1966 йилда Тошкент зилзиласи, 1980 йилда Назарбек зилзиласи бўлди. 2008 йилнинг август ойида эски шаҳар майдони яқинида 6-7 баллик зилзила бўлиб ўтди. Бу каби зилзилалар бизнинг ҳудудимизни тектоник ҳаёти, яъни ер қобиғининг ҳаракатидан ҳосил бўлади. Такрорланиши ҳақидаги гап-сўзлар эса маълум қисқа статистика асосида айтилган маълумотлар, холос. Минг афсуски, уларни аниқ билиш имконияти чекланган. Яна бир жиҳати шундаки, бизнинг ҳудуддаги зилзилаларнинг энг кучлиси неча баллга тенг бўлади деган саволга аллақачон жавоб топилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кучли зилзила 9 баллга тенг бўлиши мумкин. Шунинг учун қурилиш жараёнларида сейсмик харитага алоҳида эътибор қаратилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram