Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентда бир йил давомида 150 автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 22.01.2016, 16:16

2015 йили пойтахт йўлларида жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан содир этилган 5 минг дан ортиқ қоидабузарликлар қайд қилинган, деб ёзади “Uz24.uz”.

Ўтган йили Тошкентда жамоат транспорти иштирокидаги ЙТҲ сони 33 фоизга, автобус ҳайдовчилари айби билан содир этилган ҳодисалар сони 37.6 фоизга, оғир оқибатларга олиб келган автоҳалокатлар сони 100 фоизга қисқарган.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра,  пойтахт кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузган автобус ҳайдовчиларига нисбатан жарима белгиланган. Такрор содир этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчилар ишдан бўшатилган.

Тошкентда 2015 йил давомида жамоат транспорти ҳайдовчиларинг 150 нафардан ортиғи ишдан олинган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии