Долзарб мавзулар Абитуриент

Бразиялик даҳшатли ЙТҲга учраб, омон қолди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 22.01.2016, 21:59

Бразилиянинг Жатаи муниципалитетида енгил юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲда автотранспорт воситаси бир неча марта ағдарилиб кетган. Бу тасвирларни эса бошқа автомобилнинг видеорегистратори қайд этган.

Видеотасвирларда автотранспорт воситаси ичидаги йўловчилардан бири отилиб чиқиб, ерга йиқилганини кўриш мумкин. Машина тўхтаганидан сўнг эса ҳайдовчи машинадан аввалроқ отилиб чиқиб кетган йўловчига ёрдам беришга шошилади.

“Lenta.ru”нинг хабар беришича, жабрланган йўловчи тирик, бир нечта жойидан жароҳатланган, холос.

“Қирқ йил қирғин келса ҳам ажали етган ўлади” деганлари шу бўлса керак.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии