Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Туркияда россиялик бизнесменнинг суперяхтаси ёниб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Россиялик бизнесменга тегишли эканлиги айтилаётган суперяхта Туркиянинг Фетхие курорти портида ёниб кетди,деб хабар беради “Lenta.ru”.

27 метрли Queen Anna яхтасида ёнғин 21 январь, пайшанба тушга яқин содир бўлди. Гувоҳлар кўз ўнгида аланга кемани тўлиқ қамраб олди ва уни ёнидаги яхталарга ўт кетмаслиги учун хавфсиз жойга олиб ўтилди. Шундай бўлса-да, ҳодиса жойида бўлган икки яхтага бироз шикаст етди.

Ёнғин оқибатида яхта капитани Владимир Лопата жабрланди ва касалхонага ётқизилди. Кеманинг алангаланиш сабаблари ўрганилмоқда.

Boat International маълумотларига кўра, Queen Anna баҳоси 4 миллион фунт стерлинг (5,7 миллион доллар) бўлиб, 2009 йилда қурилган ва саккиз йўловчига мўлжалланган.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram