Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Санжар Турсунов фаолиятини Қатарда давом эттиради

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 26.01.2016, 11:27

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновнинг Украинанинг “Ворскла” клубидаги фаолияти якунланди. Турсуновга Қатар клубларидан бири рад қилиб бўлмас таклиф билан чиқди ва футболчи  бу таклифни қабул қилди, деб ёзади “Olamsport” нашри.

Ҳозирча айнан қайси Қатар клуби ярим ҳимоячимизни ўз сафига қўшиб олиши маълум эмас. “Ворскла” ва футболчи ўртасидаги шартномага кўра, агар бошқа хориж жамоаларидан яхши таклиф тушса, Украина клуби Санжарни қўйиб юбориши керак эди.

Маълумот учун, Турсунов “Ворскла” сафида 61та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 9та голли пас берди. “Ворскла” футбол клуби Санжар Турсуновга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди, деб ёзилади Полтава клуби расмий сайтида

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа