Долзарб мавзулар Абитуриент

WhatsApp мессенжери ишламай қолди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 26.01.2016, 12:18

WhatsApp мессенжери бугун 26 январь куни ишламай қолди, деб хабар беради “ТАСС”.

Маълумотларга кўра,мессенжердаги носозлик бир қанча мамлакатлардаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ноқулайлик туғдириши мумкин. Хусусан, мессенжер АҚШ, Ҳиндистон, Малайзия ва Колумбия каби мамлакатларда бугун эрталаб соат 7:00 дан бошлаб ишламай қолган. Бир соатдан кейин мессенжер яна ишлай бошлаган. Тармоқдаги узилишларнинг сабаблари маълум эмас.

Жорий йилнинг январь ойида WhatsApp мессенжерининг бепул бўлиши ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган эди. Аввал эса ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчиларидан 0,99 доллар миқдорида абонент тўлови ушлаб қолинар эди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии