Долзарб мавзулар Абитуриент

«Тошшаҳартрансхизмат» учта автобус иштирокидаги ЙТҲ бўйича ахборот берди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 26.01.2016, 13:36

Тошкентда уч автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани тўғрисидаги хабарга "Тошшаҳартрансхизмат" ойдинлик киритди.“UZ24”нинг «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига асосланиб хабар беришича, ҳодиса уч автобус эмас, балки Isuzu автобуси ва «Газель» русумли микроавтобус иштирокида юз берган.

«Тошшаҳартрансхизмат» вакилининг маълум қилишича, 81-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Isuzu автобуси ҳамда 193-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишли такси ўртасида юз берган авария оқибатида, кўприк устида тирбандлик юзага келган ва автобуслар ўтиб кетолмай қолган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. «Тошшаҳартрансхизмат»дан маълум қилишларича, ҳодиса айбдорлари қатъий жазоланади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии