Долзарб мавзулар Абитуриент

Владимир Путиннинг собиқ хотини турмушга чиқди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 26.01.2016, 16:15

Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚКФ) Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ турмуш ўртоғи Людмила Путинанинг фамилиясини ўзгартиргани ва мол-мулк билан боғлиқ операциялари тўғрисида «Собеседник» журнали томонидан эълон қилинган ҳужжатларни текширди. Бу ҳақда «Дождь» телеканали  хабар бермоқда.

«Озеро» кооперативини ташкил этиш ҳақидаги ҳужжатда Владимир Путиннинг манзили сифатида Васильевский оролидаги иккинчи йўлда жойлашган хонадон кўрсатилган. Бу хонадон 2015 йил 23 июль куни мерос ҳуқуқи бўйича Людмила Путинанинг синглиси — Ольга Цомаева номига ўтган. 24 август куни эса хонадон Людмила Очеретная номига расмийлаштирилган. Унинг исми, отасининг исми, туғилган вақти ва жойи Людмила Путинанинг маълумотлари билан бир хил. Людмила Путина кўп йиллардан бери Шахслараро муносабатларни ривожлантириш марказига ғамхўрлик қилиб келади. Марказга Артур Очеретний раҳбарлик қилади, у 37 ёшда. «Собеседник»  журнали суриштирувида айнан у Людмила Путинанинг янги эри сифатида таъкидланган. Суриштирувда қайд этилишича, Очеретная фамилиясига янги паспорт 2015 йил 2 февраль куни Федерал миграция хизмати (ФМХ)нинг Москва шаҳар бошқармасида олинган. Журналнинг ёзишича, одатда паспорт ФМХнинг ҳудудий бўлимида топширилади, паспортнинг шаҳар бошқармаси томонидан берилиши Очеретнаянинг «алоҳида мақомга эга эканлигини яна бир карра тасдиқлайди». Хабар беришларича, Артур Очеретний «Собеседник» журналининг ёзма мурожаатларини рад этган. Эслатиб ўтамиз, Владимир ва Людмила Путинлар 2013 йилда ажрашган. Путин шундан бери расман бўйдоқ саналади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии