Долзарб мавзулар Абитуриент

Айшвария ва Франсуа Олланд бирга тушлик қилди (Фото)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 27.01.2016, 09:35

Мазкур сурат Франция Президенти Олланд томонидан унинг Инстаграмидаги саҳифасига жойланди.

Ҳинд актрисаси Айшвария Рай Баччан Франция Президенти Франсуа Олланд томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Актриса ва Президент ўртасидаги учрашув Деҳлида 26 январь куни бўлиб ўтди.

Уларнинг сухбати фильмлар муҳокамасига асосланган тарзда ўтди. Маълумотларга кўра, мамлакат раҳбари у билан жуда илиқ муносабатда бўлган.

Айшвария янги "Sarbjit" фильмида суратга тушаётгани ва жуда бандлигига қарамай Франция Президенти ташкил этган тушликка ташриф буюрди.

Собиқ гўзаллик маликаси Франция ҳукуматининг “Санъат ва адабиёт ордени рицари” саналади.

Мазкур тадбирга Айшвария Рай Баччан Banarasi дизайнери томонидан яратилган қизил либосни танлади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии