Долзарб мавзулар Абитуриент

Бугун тунда Тошкентда зилзила қайд этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 27.01.2016, 11:01

Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, Тошкент шаҳридан 550 километр узоқликда 27-январ, Тошкент вақти билан 4:20 да зилзила юз берди. Бу ҳақда  “Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотларига асосланиб, “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, эпицентрда зилзила магнитудаси 5 га тенг бўлган.

Сейсмостанция маълумотларига кўра, Афғонистондаги ушбу зилзила Тошкентда 2 балл бўлиб сезилган. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ерости силкинишлари сезилгани тўғрисида ахборот йўқ.

Мазкур ер ости силкиниши тўғрисида Сейсмология институти сайтида маълумотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Тошкент шаҳрида олти марта-1 январь, 2 январь, 8 январь, 9 январь, 13 январь ва 14 январь кунлари ҳам ер ости силкинишлари қайд этилган эди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии