Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Жиззах вилоятида янги дам олиш маскани ташкил этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 28.01.2016, 10:27

Жиззах вилояти Арнасой кўли соҳилида замонавий кемпинглар қурилди, деб хабар беради ЎзА.

Аниқроқ қилиб айтганда кемпинглар Қизилқум қишлоғи яқинидаги Арнасой кўли соҳилида 20 кишига мўлжалланган кемпинглар барпо этилди. Шунингдек, худди шунча сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхонани қуриш ишлари  ҳам олиб борилмоқда.

Дам олиш масканида сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда улар балиқ тутиши, қуш овлаши ва Қизилқумнинг бетакрор табиати билан танишиши мумкин. Қумда ҳаракатланувчи қайиқлар ва автомобиллар ҳам келтирилмоқда.

Жорий 2016 йилда яна бир нечта дам олиш масканлари қурилиши кўзда тутилган.  

Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизими юртимиздаги нодир ўсимликлар ва ҳайвонон олами сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланади. Кўллар ва уларнинг соҳилларида Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва қушлар яшайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа