Долзарб мавзулар Абитуриент

“Ислом давлати” Ямандаги президент қароргоҳи яқинида портлаш содир этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 28.01.2016, 21:52

Яманнинг вақтинчалик пойтахти Адан шаҳрида жойлашган президент Абду Раббо Мансур Ходининг қароргоҳига кириш жойида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар беради “ТАСС”.

 Мина жойлаштирилган автомобиль “Аль-Маашиқ” саройи яқинида портлаб кетган. Худкуш террорчи томонидан бошқарилган автомобиль портлагач, президент қароргоҳига кириш эшиги ёнида ҳавога учиб кетган.

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, террорчиларнинг мақсади шу пайтда қароргоҳда бўлган Адан шаҳри губернатори бўлган бўлиши мумкин.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олган.

 "Портлашни Абу Ханифа ал-Холланди исмли худкуш террорчи содир этди”, — дейилади хабарда.

Террорчилик гуруҳининг жангарилари таъкидлашича,портлаш оқибатида президент саройида хизмат қилувчи ўнга яқин хавфсизлик хизмати ходимлари ҳалок бўлган, яна 20 киши яраланган.

 Аввалроқ саккиз кишининг ҳалок бўлгани ва 12 кишининг жароҳатлангани таъкидланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии