Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Андижон вилояти ҳокими талаба-ёшларни доимо огоҳ ва сергак бўлишга чорлади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 29.01.2016, 09:35

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов талаба-ёшлар билан учрашди. 

Тадбирда Андижон давлат тиббиёт институти талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр ва магистратура йўналишларида 3 мингдан зиёд ёшлар таҳсил олмоқда. Бу ерда таълим-тарбияда самарадорликка эришиш учун барча шароит мавжуд. Хусусан, “Ёш ихтирочилар” клубининг фаолият юритаётгани талаба-ёшларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, билимини бойитиш, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг ривожланган хорижий давлатларда малака оширишига кўмаклашувчи илмий маслаҳат маркази ҳамда “Ёш ихтирочилар” клубининг тажрибаларини оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди. Бугунги глобаллашув даврида доимо огоҳ ва сергак бўлиш, аъло баҳоларга ўқиш, ижтимоий фаол бўлиш билан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш зарурлигини таъкидлади. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа