Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сотилган маҳсулот қайтариб олинмайдими?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 29.01.2016, 12:22

"Дўкон ва савдо марказларида «Сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган ёзувга кўзимиз тушади. Бу каби эълонлар аслида тўғрими?"

Лола Измаилова, Қарши шаҳри

 Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  бош мутахассиси Н.Муҳамедов жавоб беради:

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан сотиб олинган маҳсулот сифат талабига жавоб бермаса, харид қилинган кундан эътиборан 10 кун давомида шу турдаги бошқа маҳсулотга алмаштирилиши мумкин. Борди-ю сотиб олинган маҳсулотни алмаштириш имкони бўлмаса, харидорга пули қайтарилади. Дўкон ёки савдо марказларида «сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган эълоннинг бўлиши нотўғри. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии