Долзарб мавзулар Абитуриент

Париж Диснейлендида қуролланган шахс қўлга олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 29.01.2016, 13:16

Париж Диснейлендида қуролланган эркак қўлга олинди, деб хабар беради “Ewronews” нашри.

Полиция нохуш воқеанинг сабабларини аниқлаш мақсадида ишга киришди. Қонунни ҳимоя қилувчи идоралардан олинган манбаларга кўра, ҳали ҳужжатлар террозим билан боғлиқ жиноий  ишлар билан шуғулланувчи прокуратурага юборилмаган.

Эркак “Нью-Йорк” меҳмонхонасига кираётганда текширувдан ўтказилганда ёнидан икки дона пистолет, патронлар ва “Қуръон” китобининг нусхаси топилган. Баъзи бир маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу тахминни рад этмоқда.

Нотаниш эркакнинг чўнтагида унинг Парижда яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлган. Унинг автомобили хавфсиз жойга кўчирилган. Полиция унга ҳамроҳлик қилган аёлни қидирмоқда.

Ноябрь ойида Францияда рўй берган қонли террористик ҳаракатдан кейин мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии