Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Фотомодель Наталья Водянова бешинчи фарзандига ҳомиладор эканлиги маълум бўлди(Фото)

Бўлимлар: Lady
Теглар:

ОАВ ходимлари ва мухлислар таниқли фотомодель Наталья Водянованинг бешинчи фарзандига ҳомиладор эканлигини тахмин қилмоқда, деб ёзади “Вести”.

ОАВ ва “Инстаграм”да эълон қилинган янги суратлар шундай тахмин қилишга асос бўлган. Суратларда Натальянинг қадди-қомати сезиларли даражада ўзгарганини кўриш мумкин.

“ВКонтакте” даги Натальяга бағишланган гуруҳлардан бирида янги фотосурат пайдо бўлди. Бу суратга Наталья дизайнер Ульяна Сергеенконинг тақдимот маросимида тушган. Водянова ўзининг билиниб қолган қорнини камералардан яширишга уринган, аммо унинг устидаги тор либос бунга имкон бермаган.

33 ёшли супермодель 38 ёшли турмуш ўртоғи, миллиардер Антуан Арно билан тўрт нафар фарзандни тарбияламоқда. Водянованинг турмуш ўртоғи Forbes талқинига кўра, дунёдаги энг бадавлат инсонлар юзталигига киритилган.

Наталья, шунингдек ҳайрия ишлари билан ҳам фаол тарзда шуғулланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии