Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Гўзалликнинг қишки қоидалари

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Косметика воситаларининг таркибида спирт кўп бўлганларини ишлатмасликка ҳаракат қилинг.

  • Совуқда шундоқ ҳам қуриган терига улар салбий таъсир қилади.
  • Кўчага чиқишдан ярим соат олдин албатта юз ва қўлларингизга парваришловчи крем суртинг. Шунда терингиз ҳимояланишга улгуради.
  • Лаб бўёғидан ааввал лабларга бальзам суртишни унутманг. Бу лабларингизни ёрилишдан асрайди ва лаб бўёғи чиройли кўринишини таъминлайди.
  • Соч учун мўлжалланган сунъий воситалар — лак, мусс кабилардан иложи борича фойдаланманг.
  • Ҳафтада бир марта чакамуғ ёғидан сочларингизга суртинг. Ундан бир-икки томчи шампунингизга қўшиб қўйсангиз, сочларингиз қуруқ ва жилосиз бўлиб қолмайди.
  • Ухлашдан аввал, албатта юз терисини пардоздан тозалаб, кечки кремдан суртинг. Бу кун давомида совуқдан қийналган юз терисининг жонига аро киради. 
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии