Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

CLICK орқали севимли китобингизни онлайн харид қилиш имкони яратилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимида ташкил этилган ва ҳозирда Ўрта Осиёдаги энг йирик китоб дўкони саналмиш "Китоб олами" тобора кенг омма эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда. Бунга сабаб мажмуада яратилган кенг имкониятлар ва маҳсулотлар турининг кўплигидир. 

Бугун дўконда харидорлар учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш йўлида турли саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда китоб савдосига энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ҳам кўзда тутилган. Шуларнинг намунаси ўлароқ, 2016 йилдан бошлаб, мажмуа харидорлари CLICK хизматидан фойдаланган ҳолда "Китоб олами"дан ўзлари учун манзур бўлган маҳсулотлар, жумладан жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар

Демак, Сиз CLICK фойдаланувчиси сифатида "Китоб олами" дўконининг "www. kitobolami.uz" номли сайтидан 50 мингдан зиёд номдаги китоблардан исталганини танлаб оласиз ва уяли телефонингиз орқали тўловни амалга оширасиз. Бордию, керак бўлган китобингизни топмаган бўлсангиз, сайтнинг ўзида муаллиф ва китоб номини кўрсатган ҳолда мурожаат қолдиришингиз мумкин. Яқин вақт ичида дўкон мутахассислари сиз билан боғланиб, китоб ва элтиб бериш хизматининг қўшимча тўлови хақида маълумот беришади.

Сиз танлаган китоблар Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудига почта орқали жўнатилади. Демак, сиз эндиликда қулай тарзда ортиқча йўл ҳақи ва вақт сарфламай туриб, севимли китобингизни мутола қилиш имкониятига эгасиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии