Долзарб мавзулар Молия

Сардор Раҳимхонга рафиқаси томонидан сўнгги дақиқагача ошкор этилмаган сир...

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 30.01.2016, 16:15

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Даракчи”нинг “Хизмат доирасидан ташқарида” лойиҳасида қизиқишлари, оиласи ва ижодий янгиликлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Хонанда хонадонидаги қорнида боласи бор фил ва бегемотлар каби сувенирларга изоҳ берар экан:

“Тимсоҳларни томоша қилиш учун Таиландга борганимда, сувенир сотувчилари болали бегемот совға қилган. Бу ҳайвон уларда бахт рамзи экан. Малайзияга қилган саёҳатимда эса мени уйига таклиф қилган инсон “Фарзандларинг кўп бўлсин”, деган мақсадда қорнида боласи бор фил ҳадя қилган. Фикрлар моддийлашади, дейилгандек, шукур бугун бахтлиман ва учта фарзанднинг отасиман. Биласизми, кўпчилик оилада бўлгани каби фарзандлар туғилиши муддатини режалаштирамиз. Лекин иккита қизимнинг туғилиши орасидаги муддат икки йил бўлиб қолган. Шу сабаб рафиқам ўзини тиклаб олсин, деган мақсадда уч-тўрт йилдан кейин учинчи фарзанд кўришни режа қилгандик. Кутилмаганда, Аллоҳ яна энг азиз неъмат берганини билиб қолдик. Ишонасизми, тинмай сўрашимга қарамай, рафиқам била туриб, охирги дақиқаларгача ўғил ё қизлигини айтмаган. Кутилмаган совға бўлишини истаган экан. Тўғри, қиз отасига меҳрибон бўлади. Лекин ҳар бир эркак киши авлодини давом эттирадиган ўғли бўлишини орзу қилади-да. Ўғлим Муҳаммадали ҳозир тўрт ойлик”,-деди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа