Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Манзуранинг янги суратлари мухлислар танқидига учради(Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 30.01.2016, 22:59

Айни дамда Таиландда ҳордиқ чиқараётган хонанда Манзура Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига янги суратларини жойлади, деб хабар беради “Qalampir.uz”

Суратларда хонанда калта “шорти” кийган ҳолда намоён бўлган.

Нашрнинг хабар беришича, хонанданинг суратларини интернет фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилиш билан овора. Ўзбек қизларига калта “шорти” кийиш тўғрими, санъаткорсиз, нимани тарғиб қиляпсиз қабилидаги изоҳларга хонанда кулимсираганча кинояли жавоблар қайтаряпти.


Суратларни деб мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқди. Кимдир Манзуранинг ҳатти-ҳаракатларини ёқлаб, у бошқа хонандаларга ўхшаб ўзини ҳар кўйга солмаётгани, ярим яланғоч суратга тушиб, интернет орқали беҳаё видеолари тарқалмаётганини айтса, яна бошқа биров ҳар кимнинг хоҳиши ўз ихтиёрида эканини уқтиришга уринмоқда. Хонанданинг мухлисларидан бири Лола Йўлдошеванинг бошига тушган кунлар Манзурада ҳам такрорланишидан, унинг ҳам лицензияси олиб қўйилишидан ҳадикда. Манзура эса бу гап-сўзларга парво ҳам қилаётгани йўқ.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа