Долзарб мавзулар Абитуриент

Лола Тамиланинг беҳаё видеоларини тарқатганларга нисбатан муносабатини билдирди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 31.01.2016, 15:18

Хонанда Лола ҳамкасби Тамиланинг видеотасвирларини тарқатганларга нисбатан ўз фикрини билдирди. Гарчи, Лола бевосита Тамиланинг исмини келтириб ўтмаган бўлса-да, гап айнан у ҳақида кетаётганини англаш қийин эмас.

Ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида қуйидаги сурат остига Лола шундай деб изоҳ қолдирган.

 

“Оёқлар. Кроссовка. Девор. Сиз бу суратда нимани кўряпсиз, дўстим? Суратда менталитетимизга тўғри келмайдиган ножўя хатти-ҳаракатлар, қадриятларимизни беҳурмат қилувчи ва уларга риоя этилмаган жиҳатлар йўқлигига қарамай, сиз унда яширинган мана шундай ҳаёсиз мазмун кўраётган бўлсангиз ҳам ажабланмайман. Менталитетимизнинг ўзига хос хусусияти қалблардаги ёруғликни супуриб юбораётган супургига ўхшаган-тил бўлиб қолаётганини англаш нақадар қайғули. Наҳот, сиз бундан завқ олсангиз? Кимнидир муҳокама қилиш, балчиққа булғаш, айбларини очиб ташлаш, таҳқирлаш, туҳмат қилиш ва лаззатланиш... Бу ўрганиб қолиш (қарамлик)! Худди пиёниста ва гиёҳвандлар мунтазам равишда маълум доза ичмай, чекмай туролмагани каби, бизнинг халқимизга ҳам ғийбат ва шов-шувнинг кунлик маълум дозаси керак. Бу ғийбат ва шов-шувни тарқатадиганлар эса руҳий лаззат олади. Улар кимнидир ғийбат қилиб, ўзининг нақадар буюклигини ҳис этади. Кеча бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Унда кап-катта одамлар бир хонанданинг 'Аввал' ва 'Кейини' акс этган шахсий видеосини мазза қилиб томоша қилаётганди. Ишонувчан ва аҳмоқ қиз ҳамда адойи тамом бўлган инсон бўлиш, назаримда,мазкур видеони тарқатаётган ачинарли сиртлон бўлгандан кўра яхшироқ. Мазкур видеороликни мағрурланиб, ўз сайтида жойлаштираётган ва тарқатаётган инсонларнинг ўзи ҳам кун келиб шундай ҳолатга дуч келишади. Аммо асл моҳият бунда ҳам эмас. Биров ҳақида ёзишдан ва бирон нарса дейишдан олдин, ўрнингиздан туринг ва ўша инсоннинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг ва бу нарсанинг сизга нима учун кераклиги ҳақида ўйланг!”,- деди Лола.

Маълумот учун,ижтимоий тармоқлар орқали хонанда Тамила иштирокидаги беҳаё видеороликлар тарқалганидан сўнг, хонанданинг продюсери у билан шартномани бекор қилган эди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии