Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Омон қолган” Ди Каприога Киноактёрлар Гильдияси мукофотини олиб келди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

АҚШ Киноактёрлар Гильдияси кино ва телевидение соҳасидаги энг яхши  актёрларни аниқлади. Бу ҳақда “Filmpro” нашри хабар бермоқда.

Энг яхши актёр мукофоти “Омон қолган” фильмидаги образи учун Леонардо Ди Каприога топширилди. Бу номинацияда Ди Каприо ҳамкасблари Эдди Редмэйн, Майкл Фассбендер, Брайан Крэнстон и Жонни Деппларни ортда қолдирди.

“Энг яхши актёрларлар ансамбли” номинациясида Майкл Китон, Марк Руффало, Рэйчел МакАдамслар иштирокидаги “Эътибор марказида” фильми ғолиб деб топилди.

“Энг яхши аёл роли ижрочиси” номинациясида мукофот “Хона” фильмидаги ижроси учун Бри Ларсонга топширилди.

“Иккинчи даражадаги аёл образи ижрочиси” номинациясида “Даниялик қиз” фильмидаги роли учун Алисия Викандер ғолиб бўлди. Худди шу номинацияда энг яхши иккинчи даражали актёр деб Идрис Эльба топилди. Бу актёр бир вақтнинг ўзида “Энг яхши иккинчи даражали роь ижрочиси” ва “Лютер” фильмидаги образи учун “Энг яхши актёр” номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.

“Драматик сериалда энг яхши актёрлар таркиби” номинациясида “Даунтонг Аббатлиги” ва комедия жанрида “Тўқ сариқ ранг-мавсум хити”  фильми ғолиб бўлди.   

“Қартали уй” фильмидаги роли учун Кевин Спейси “Энг яхши драматик актёр деб топилди. “Қотиллик учун жазодан қандай қутулиш мумкин?” фильмидаги ижроси учун Виола Девис “Энг яхши драматик актриса” деб топилди. “Комедик сериалдаги энг яхши актёр” номинациясида “Очиқ-ойдин” сериалидаги иштироки учун Жеффри Тамбор ғолибликни қўлга киритди. Телефильмдаги “Энг яхши актриса” номинациясида “Бэсси” фильмидаги ижроси билан Куин Латифа ғолиб бўлди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии