Долзарб мавзулар Абитуриент

Британиялик талаба қиз Nestle компаниясидан умрининг охиригача шоколад билан таъминлашни талаб қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 01.02.2016, 14:37

Британиялик талаба қиз Саима Аҳмад Nestle компаниясидан умрининг охирига қадар уни шоколад билан таъминлашни талаб қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Бундай қарорга у компания томонидан ишлаб чиқариладиган KitKat шоколадидан саккиз қути сотиб олганидан сўнг келган. Саима бундай турдаги шоколадларнинг биронтасида ҳам вафли тополмаган.
Лондоннинг Кингс коллежи ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олувчи 20 ёшли талаба қизнинг сўзларига кўра, у ўтган йилниинг декабрь ойида 2 фунт стерлинг эвазига сифатсиз KitKat шоколадларини сотиб олган.
“Nestle компанияси KitKat`нинг бошқаларга ўхшамаган, ўзига хос хусусиятларини тинимсиз реклама қилади. Аммо мен сотиб олган маҳсулотимдан хафсалам пир бўлди”, — дейди талаба қиз.
У шунингдек, ёқтирган шоколади “Вафли ва шоколаднинг ўзига хос мажмуи” дея реклама қилинишини ҳам айтиб ўтди.
Nestle компаниясига йўлланган хатда талаба қиз компания ундан узр сўрашига ҳамда келажакда ўз маҳсулотларига эътиборлироқ бўлишига умид қилишини қайд этди. Шунингдек, у Nestle`га бўлган ишончини йўқолганини ва ўзига моддий ва маънавий зарар етказилганини таъкидлади. 
Ахмад Nestle компаниясидан шоколадларининг сифатини назорат қилиши учун умрининг охирига қадар уни шоколад билан таъминлашларини талаб қилди. Талаба қиз агар Nestle унинг талабларини бажармаган тақдирда, “ҳуқуқий чоралар” кўриш билан таҳдид қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии