my5
Sevimli

Байден Вашингтонда исён ҳақида эълон қилди

ДУНЁ 07.01.2021, 11:37
Байден Вашингтонда исён ҳақида эълон қилди

Жозеф Байден Трампдан AҚШ Конгресси биносини эгаллаб олган тарафдорларининг ҳаракатларини дарҳол қоралашни талаб қилмоқда. У Вашингтондаги воқеаларни нафақат норозилик намойишлари, балки исён деб атади

AҚШнинг сайланган президенти Жозеф Байден халққа мурожаат қилди. У Вашингтонда содир бўлаётган воқеалар ғалаён эканлигини айтиб, тартибсизликларни тўхтатишга чақирди.

Байден Доналд Трампдан ўз тарафдорларининг ҳаракатларини дарҳол қоралашни талаб қилди.

“Сайланган ҳукумат хавфсизлигига таҳдид бу норозилик эмас. Бу исён. Дунё нима бўлаётганини кузатмоқда. Бошқа кўплаб америкаликлар сингари, мен ҳам узоқ вақтдан бери демократия учун нур ва умид чироғи бўлиб келган миллатимиз шундай аянчли дақиқага келганидан ҳайратда қолдим ва хафа бўлдим », - деган у Tiwetterдаги саҳифасида

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10487.54
USD -12.49
12692.02
EUR 84.63
142.44
RUB 1.74