Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тамила ҳақоратлар сабаб Instagram`даги саҳифасини ўчириб ташлади

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: ​Тамила
Добавлено: 01.02.2016, 17:05

Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамилани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблади, деб ёзади “Qalampir.uz”.

Нашрда келтиришича, қўл телефонлари, Telegram ва Whatsapp каби мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди.

Шу воқеадан сўнг унинг прордюсери Нажот Агзамов хонанда билан шартномасини якунлаганини айтди.

Тамиланинг ҳамкасби хонанда Лола Instagram орқали Тамиланинг видеосини тарқатганларга ўз муносабатини билдирган эди.

“Хонанда Instagram’даги Tamilaofficial номи билан рўйхатга олинган шахсий саҳифасидаги барча суратларини ўчириб юборган ва саҳифа номини Kassauz деб ўзгартириб қўйган. Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган”, — дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии