my5
Sevimli

Андижондан сўнг Наманганда ҳам ичимлик суви тўхтатилди

ЖАМИЯТ 11.01.2021, 13:21
Андижондан сўнг Наманганда ҳам ичимлик суви тўхтатилди

Наманган шаҳридаги «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида 11 январь, душанба куни Д-1000 миллиметрли юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бўлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тўхтатилди.

«Наманган сув таъминоти» МЧЖ хабарига кўра, бунинг оқибатида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, «1-Ахсикент», «2-Ахсикент», «Гўзал», «Чаманзор», «Минчинор», «Мустақиллик», «Паҳлавон», «Нуробод», «Сиҳатгоҳ», «Меҳнатобод», «Ишонч», «Истиқбол» МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Ҳозирда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилган.

Аввалроқ Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи Хонобод—Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келгани сабабли 11—12 январь кунлари аҳолига сув етказиб беришда узилиш юзага келиши мумкинлиги хабар берилганди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76