Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сомалидан учган А321 самолёти бортида портлаш юз берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Сомали пойтахти Могадишо шаҳри аэропортидан парвоз қилган A321 самолёти бортида портлаш юз берди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Портлаш оқибатида самолётнинг бронь қопламаси тешилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.

Самолёт портлаш содир бўлган пайтда эндигина юқорилаётган эди. Шунинг учун самолёт учувчиси тезда авариявий қўнишни амалга оширган ва ҳаво лайнери салони жиддий зарар кўрмаган. Тахминларга кўра, портловчи мосламани самолёт бортига йўловчилардан бири олиб чиққан.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 74 киши бўлган. Ҳозирда уларнинг ҳаммаси эвакуация қилинган.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram