Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Кун ҳикмати

Бўлимлар: Мутолаа
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 10:52

Чин сўз - мўътабар, яхши сўз қисқа - мухтасар. Кўп сўзловчи - зериктирувчи, қайта-қайта гапирувчи - ақлдан озган. Айб изловчи - айбли, киши айбини гапирувчи - ўзига ёмонлик соғинувчи. Тўғрилик билан қаровчи - покиза назарли, кишиларнинг яхши томонларини кўрувчи - тўғри назарли. Кимнинг миясида иллат бўлса - сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап-сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади. Сўзи ҳисобсиз - ўзи ҳисобсиз. Сўзида паришонлик - ўзида пушаймонлик. Агар сўз гўзаллик зийнати билан безалмаган бўлса - унга чинлик безаги етарлидир! Ёлғончининг гапи қанчалик чиройли бўлса, шунчалик қабиҳдир. Чин сўз қанчалик бетакаллуф бўлмасин, сўзловчи учун таассуф йўқдир. Гул либоси йиртиқ бўлса ҳам зиёнсиз, садаф хунук бўлса ҳам инжу учун нуқсонсиз.

Алишер Навоий

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа