my5
Sevimli

Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашиш вақти узайтирилди

ЖАМИЯТ 14.01.2021, 12:17
Теглар: ИИВ
Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашиш вақти узайтирилди

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг маълум қилишича,  коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари жазо муддатини ўтаётган шахслар ва уларнинг яқинларидан аниқланмаганлигини инобатга олиб, учрашувларни уч суткага узайтириш белгиланди.

Хабарда айтилишича, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилади.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 ноябрь кунидан жазони ижро этиш колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақатгина бир сутка давомида узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилган эди.

Шарҳлар

Шўрчи туманида "бола пули тўғирлаб бераман" деб таъмагирлик қилган аёлга жиноят иши очилди

05.03.2021, 17:42

Шўрчи туманидаги “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Озода (исмлар ўзгартирилган) фарзанди учун икки ёшгача бола парвариши учун нафақа пулини олиш мақсадида, туман пенсия жамғармаси бўлими собиқ бош...
2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео юзасидан расмий муносабат берилди

27.02.2021, 18:15

Ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумотТасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль...
ИИВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

21.02.2021, 13:31

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилдиПолковник Вафоев Махкам МиржоновичОлмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Тайинловга...
Самарқандда ўз хонадонида гиёҳванд моддасини истеъмол қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

01.02.2021, 17:03

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2021 йил 25 январь куни соат 6:40 ларда Самарқанд шаҳри У.Юсупов кўчасида яшовчи фуқаро О.О.нинг яшаш уйи...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
10477.86
USD -9.68
12606.96
EUR -85.06
141.84
RUB -0.6