Долзарб мавзулар Абитуриент

Озишга ёрдам берувчи 15 та маслаҳат

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 11:32

Ҳар бир аёлнинг энг катта орзуси бу-ўзини ҳеч қандай овқатлардан тиймасдан сарвиқомат бўлиб қолиш. Агарда қуйидаги маслаҳатларимизга амал қилсангиз, сиз ҳам бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин.

1.Тўғри танланган ликобча

Тиниб тинчимаган олимларнинг фикрига кўра, ликопча таом ранги билан бир хил бўлса, (Масалан, гуруч оқ ликопчада бўлса) биз меъёрдан 18 фоиз кўпроқ овқат истеъмол қилар эканмиз. агар озишни истасангиз қизил ликопчага овқат сузиб енг. бу ранг бизнинг миямизга “тўхта” ишорасини беради. шунингдек, ликопчанинг кичикроғини танласангиз ҳам айни муддао. ўз-ўзидан камроқ таом истеъмол қила бошлайсиз.

2.Тўртга бўламиз.

Сиз парҳездасиз. аммо баъзан жуда ширинликлар егингиз келиб қолади. нима қилиш керак? бир бўлак тортни олиб, уни тўртга бўлинг. уч бўлак тортни майдалаб чайнаб енг.

Тўртинчи бўлагини эса кимгадир беринг ёки музлатгичга солиб қўйинг.

3.Оч қолдингизми ёки чанқадингизми?

Аксарият ҳолларда кўпчилик чанқоқ ҳиссини очлик ҳисси билан адаштиради. Айниқса бу овқатланишлар оралиғида юз берса. Агар қорнингиз очганини ҳис қилсангиз, бир стакан сув ичинг.  Бир муддатдан сўнг ўзингизни текширинг: Ростан қорнингиз очдимикин?

4. “15 дақиқа” қоидаси 

Нонушта ва тушлик оралиғида нимадир ейиш истаги туғилса, бирон нарса ейишдан олдин 15 дақиқа кутинг.  аксарият ҳолларда бу истак ўтиб кетиши учун 15 дақиқадан ҳам камроқ вақт талаб этилади.

5.Чап қўл билан овқатланинг

Биз мусулмонларга бу маслаҳат унчалик тўғри келмаса-да, бу тавсия исботланган ҳақиқат.  Чап қўлда овқат ейиш ноқулай бўлгани учунми бу усул озишга ёрдам берар экан.

6.Суратга тушинг

Тақиқланган ширинликни ейиш ҳақида кучли истак пайдо бўлса,  ўзингизни чалғитиш мақсадида суратга тушинг. бу жуда осон. смартфонингизни қўлингизга олинг ва селфи суратга тушиб, гўзалликдан баҳра олинг!

7. Танловингиз чекланган бўлсин!

Қадди-қоматингиз гўзаллигига зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни рационингиздан чиқариб ташланг. Ёғли, қовурилган, шўр, аччиқ таомлар, ширинликлар, газланган ичимликлар шулар жумласидан.

8. Қошиқ ва санчқини четга олиб қўйинг!

Озишга астойдил киришган бўлсангиз, овқатни меъёрдан ортиқ еб юбормаслик учун ҳар бир таом истеъмолидан сўнг санчқи ёки қошиқни четга суриб қўйинг. шундай қилиб, сиз 20 дақиқа ичида тўқлик ҳиссини туясиз.

9. Телевизор кўриб овқатланманг!

Овқатланаётган пайтингизда телевизор ёки смартфон сизга ҳамроҳлик қилса, бу одатингиздан дарҳол воз кечинг. олимларнинг фикрига кўра, телевизор ёки турли гаджетларга қараб овқатланганимизда, биз меъёрдан ортиқ таом еб юборар эканмиз.

10. Мевалар истеъмол қилинг!

Столингиз устида мева солинадиган идиш ҳар доим тўла бўлсин. олма, апельсин, узум каби мевалар нафақат дастурхонингиз кўрки, балки сарвиқоматлигингиз гаровидир.

11. Майда чайнашга одатланинг

Хитой олимлари ўтказган тадқиқотлар натижасида маълум бўлдики, овқатни майдалаб чайнаб ейиш, организм учун фойдали экан. ҳаттоки юқори калорияли таомларни ҳам 15 марта чайнаб ейиш ўрнига 40 марта чайнаб ейилса, бу семириб кетмаслигимизга сабаб бўлар экан.

12. Оз-оздан тез-тез енг!

Тушликни ўта оч ҳолда бошламанг. бунда меъёрдан кўпроқ  таом истеъмол қилиб юборишингиз мумкин. Овқатдан ярим соат олдин бир-икки стакан сув ичинг. яна бир вариант овқатланишни С витаминига бой мева-сабзавотлар, масалан, киви, карам какилардан бошланг.

13. Уч карра таъсир

Ресторанга борганингизда фақатгина уч нарса буюртма қилинг. Масалан, биринчи овқат, енгилроқ салат ва ичимлик.

14. Омега-3 билан дўст тутининг!

Ҳар куни кунлик рационингизга албатта Омега-3 моддасига бой маҳсулотларни киритинг. Бу модда ёнғоқ ва балиқ маҳсулотларида кўп.

15. Йод и хром эсингиздан чиқмасин!

Организмда тўпланган ортиқча ёғларни эритишда йод катта ёрдам кўрсатади. Бу модда мана шу юмушни енгиллаштирувчи гормонлар ишлаб чиқаради. Исмалоқ, сабзи, брокколи ва пишлоқни кўпроқ истеъмол қилинг.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии