Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Людмила Путинанинг янги умр йўлдоши ҳақидаги 5 факт

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 11:40

Мана бир ҳафтадан бери дунё оммавий-ахборот воситалари Россия Президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путинанинг 37 ёшли Артур Очеретний билан яширинча тўй қилиб, турмушга чиққанлиги ҳақидаги хабарни тинмай такрорлаяпти. Россиянинг биринчи хонимига уйланган бу сирли шахс ким?

ELLE нашри Людмила Путинанинг ёш турмуш ўртоғи ҳақидаги қизиқарли 5 та фактни аниқлади.

1. Артур Очеретний — Россиянинг Калининград вилоятида туғилган, Москва яқинидаги Люберцида вояга етган. Facebook саҳифаларида ёзилишича, Артур жуда фаол ҳаёт кечиради, “Спартак” клубига мухлислик қилади ва спорт-ҳаваскорлик мусобақаларида ҳам қатнашиб туради.

2. Людмила Путинанинг янги турмуш ўртоғи шахслараро коммуникацияни ривожлантириш маркази раиси лавозимида ишлайди. Бундан ташқари “Адабий ўқиш” нашриёт уйига раҳбарлик ҳам қилади. 2014 йилда собиқ биринчи хоним шу нашриёт томонидан таъсис этилган Горький номидаги мукофотни топшириш маросимида қатнашган.

3. Илгари Артур Очеретний “Арт шоу центр” компаниясида ишлаган ва “Единая Россия” партиясининг, “Газпром” каби нуфузли ташкилотларнинг турли тадбирларини ташкиллаштириб берган. Демак, улар олдиндан бир-бирини яхши таниган.

4. Артур Очеретнийнинг олдинги никоҳидан ўғли бор. У ўзининг аккаунтида ўғли чизган расмни “Ўғлим Пасха байрамига расм чизиб, совға қилди” деб изоҳ қолдирган.

5. 2013 йилда Людмила Путина ҳам Артур Очеретний ҳам аввалги турмушларидан расман ажрашган.

Маълумот учун, 26 январь куни Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси турмушга чиққани тўғрисида хабар берган эдик.  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии