my5
Sevimli

Қишлоқ хўжалиги вазири: AKIS марказлари энг чекка ҳудудларгача юздан ортиқ хизматларни кўрсатади

ЖАМИЯТ 16.01.2021, 13:46
Қишлоқ хўжалиги вазири: AKIS марказлари энг чекка ҳудудларгача юздан ортиқ хизматларни кўрсатади

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари ҳамда мутасадди вакиллар иштирокида ўтказган семинарда қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш асосида хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ҳамда соҳада билим ва инновациялар тизими (AKIS)ни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар қилди. 

Семинар Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Боғбон» агрокомплексида ташкил этилиб, “In vitro” лабораторияси мисолида агрохизматлар фаолияти ўрганилди.

Учрашув давомида 2021 йилда соҳада амалга ошириладиган лойиҳалар ишига тўхталиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш, тизимнинг 3 та асосий йўналишидаги муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

- “Жорий йилда олдимизга қўйган энг муҳим вазифа ҳар бир ердан фойдаланувчи учун “ягона дарча” тамойили асосида юздан ортиқ хизматларни йўлга қўйишга қаратилган, дея таъкидлади вазир Ж.Ходжаев. Илм-фан ютуқлари асосида миллий агрохизматлар тармоғини йўлга қўйиб, уни ривожлантирамиз. Хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Янги марказлар бутун республиканинг энг чекка ҳудудларигача соҳада фаолиятни тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради. Бу борада “рақамли агрохизматлар” ахборот тизими ишлаб чиқилади. Замонавий агрохизматлар кўрсатишни кенгайтириш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик механизмларини кенг жорий этамиз”.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимининг 3 та асосий йўналишлари - меҳнат бозори конъюнктураси ўзгаришига мос ҳолда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган аграр таълим тизимини такомиллаштириш, агросаноат мажмуидаги илмий муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини янада ривожлантириш, агрохизматлар тармоғини ривожлантиришдан иборат.

Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида:

- илм-фан ютуқлари асосида миллий агрохизматлар тармоғи йўлга қўйилади ва ривожлантирилади;

- ҳудудларда агросаноат мажмуига кирувчи давлат, хўжалик ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг юздан ортиқ хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида агрохизматлар марказлари орқали ташкил этилади;

- Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида агрохизматларни мувофиқлаштирувчи марказ фаолияти йўлга қўйилади;

- замонавий агрохизматлар кўрсатишни кенгайтириш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик механизмлари кенг жорий этилади;

- агрохизматлар кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида “рақамли агрохизматлар” ахборот тизими ишлаб чиқилади;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада ривожлантириш мақсадида ”даладан истеъмолгача” тамойили асосида халқаро сифат стандарт ва сертификатлари жорий этилади;

- агрохизматлар тармоғини ривожлантириш учун Халқаро экспертлар кенгаши (International Expert Board) ташкил этилади, дейилади хабарда

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° дымка
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12