Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентдаги автобуслардан бирига бепул Wi-Fi ўрнатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 20:49

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳи аъзоларидан бири ўз хурсандчилигини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан бўлишди.

Унинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Шимолий вокзал-ТТЗ йўналишида қатновчи 14-йўналиш автобусига Wi-Fi ўрнатилган.

“Бугун автобусдаги бепул ва юқори тезликдаги Wi-Fi интернетдан фойдаландим. Келажак сари ташланган катта қадам!», — деб ёзади фойдаланувчи.

Фойдаланувчи автобус ичидаги Wi-Fi ҳақидаги эълон суратини ҳам илова қилган. Эълонда: “Бу автобусда Wi-Fi бор”, деб ёзилган ва уланиш мумкин бўлган тармоқ номи («WI-FI-BUS») кўрсатилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа