Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ўзбекнаво” Ойбек ва Нигорани нима сабабдан огоҳлантиргани маълум бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 21:10

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Жасур Умиров, Ойбек ва Нигора ҳамда Умидахонни нима сабабдан огоҳлантиргани маълум бўлди. Бу ҳақда бирлашманинг Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров "Дарё" мухбирига маълум қилди.

"Жасур Умиров, Ойбек ва Нигора, Умидахон ва бошқа хонандаларга огоҳлантиришлар санъаткорлар учун ўтказилган маънавият дарсларига келмаганлиги сабабидан берилган", — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

"Бир нарсани алоҳида такидлаб ўтишим керак — бу санъаткорлар тадбирларда мунтазам қатнашган, тарбияси, ахлоқи ҳам яхши, аммо маънавият дарсларига келмагани учун огоҳлантирилди", — деди «Ўзбекнаво» вакили.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа