Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Камолон”да Epica`нинг ёниб кетишига газ баллони сабаб бўлмаган

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

1 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Камолон” кўприги яқинида қора рангдаги Epica автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ёнғин акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетди. Аксарият интернет фойдаланувчилари автомобилнинг ёниб кетишига унга ўрнатилган газ баллонидан газ сизиб чиқиши сабаб бўлгани ҳақидаги тахминларни илгари сурган эди.

“Darakchi”  мобил мухбири Эркин Гаипов автомобиль эгасининг таниши билан боғланиб, воқеа тафсилотларига ойдинлик киритди.  Унга кўра, Epica`нинг ёниб кетишига  Старт/стоп  тугмасининг нотўғри ишлаши оқибатида келиб чиққан қисқа туташув сабаб бўлган.  

 Мобил мухбиримизнинг маълум қилишича, у шунингдек, ёнаётган пайтда кўп одам тўплангани ўт ўчирувчиларнинг  автомобилга яқинлашишга халақит берганлигини ҳам айтиб ўтган.

 

  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии