Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Жексон Мартинес энг кўп маош олиш бўйича бешталикка кирди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 04.02.2016, 10:57

“Атлетико” жамоасидан кетиб, Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби билан шартнома тузган ҳужумчи Жексон Мартинес энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатидан жой олди.

Мартинес хитойликлар сафида йилига 12,5 миллион евро миқдорида маош олади. Жексон бу борада Криштиану Роналду, Лионель Месси, Златан Ибрагимович ҳамда Томас Мюллердан кейинги ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, Жексон Мартинес трансферини Хитой клуби 42 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа