Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 71-ўринда бормоқда

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 04.02.2016, 16:04

ФИФА расмий сайти терма жамоаларнинг январь ойи учун рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган ойдагидан икки поғонага юқорилаб, 71-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 502 очко мавжуд.

Осиё мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон бир поғона пастлади ва 7-ўринга тушди. Чунки Саудия Арабистони терма жамоаси ўтган ойдагидан 20 поғона юқорилаб, 75-ўриндандан 55га чиқиб олди.

Осиё давлатлари ичида ҳамон Эрон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонгача бўлган кейинги ўринларни Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония, БАА ва Австралия эгаллаб турибди.

Бельгия терма жамоаси ҳамон ФИФА рейтингида пешқадам бўлиб турибди.Кучли учликдан, шунингдек, Аргентина ҳамда Испания терма жамоалари жой олган. Амалдаги Жаҳон чемпиони — Германия эса тўртинчи поғонада бормоқда.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии