Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкент вилояти собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмоновнинг сенаторлик ваколати тугатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида 4 февраль, пайшанба куни комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов раҳбарлигида мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Аҳмаджон Усмоновнинг халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида масала кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль, пайшанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шу куни Содиқ Абдуллаев Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоятнинг Зангиота туманига ҳокимлик қилиб келаётган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии