Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ҳаётий воқеаларга асосланган ва инсонни руҳлантирадиган 14 та фильм

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 05.02.2016, 17:05

Реал воқеаларга асосланган фильмлар икки сабаб туфайли қизиқарли чиқади. Биринчидан, улар машҳур одамларнинг қувончларини, ташвишларини, муаммоларини  бошқача кўз билан кўришга ёрдам берса, иккинчи томондан ҳаётда эришиш мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини исботлайди. Асосийси, ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтамай, ишонч билан олға ҳаракат қилишга ундайди.

"Жаноб Бэнксни қутқариш"

Фильм афсонавий Уолт Дисней ва “Мери Поппинс” асари муаллифи Памела Треворснинг ўзаро муносабатларига бағишланган. Дисней қизларига мазкур асарни экранлаштириш ҳақида берган ваъдасини амалга ошириш учун умрининг йигирма йилини сарфлашини хаёлига ҳам келтирмаганди. Бу фильм икки машҳур инсоннинг яширин томонларини, сир-синоатларини кутилмаган тарзда ёритиб берган. Бу образларни тўлақонли очиб беришда актёрлар Том Хэнкс ва Эмма Томпсонларнинг ҳам хизмати катта.

"Герцогиня"

Фильм атоқли Девонширская герцогиняси ҳаётига бағишланган, у эндигина балоғатга етган пайтида, шароит тақозоси туфайли эрта турмушга чиқишга мажбур бўлади. Бу никоҳ унга бойлик, шон-шараф, машҳурлик олиб келган бўлса-да, энг асосийси, меҳр-муҳаббатни ҳадя этмайди. Аммо қиз тушкунликка тушмайди, у Буюк Британиянинг бўлажак бош вазири Чарльз Грейнинг муҳаббатига сазовор бўлади.

"Шохидамас, баргида"

Фрэнк Эбигнейл — АҚШ тарихидаги энг қўлга тушмас, машҳур ва афсонавий фирибгарлардан бири. У эндигина 21 ёшга тўлганда врач, адвокат, учувчи бўлиб ишлашга улгурган эди. У Марказий разведка бошқармасини доғда қолдириб, бир неча миллионлик чекларни ҳам қалбакилаштиради. Аммо кўза кунда эмас, кунида синади...

"Нокдаун"

Оғир вазнли боксчи Жим Брэддок соғлиги ёмонлашгани туфайли спортни ташлайди. Аммо АҚШда 1929 йилда рўй берган ишсизлик ва очлик уни оиласини боқиш учун рингга қайтишга мажбур қилади.  Собиқ боксчининг аввалги шон-шуҳратини тиклашига ҳеч ким ишонмайди, аммо у ҳаммани ҳайрон қолдириб, барча жангларда ғалаба қозонади.

"Рэй"

Жаз мусиқачиси Рэй Чарльзнинг ҳаётига бағишланган. Фильмда Рэйнинг оч-наҳор болалиги, кўзи ожизлиги, ирқчиликдан қийналгани ва гиёҳвандга айланиш ҳолатлари тўлақонли очиб берилган. Аммо Рэй буларнинг барчасини енгиб, Америка жазида ўз ўрнига эга машҳур инсонга айланади.

"Озодлик ёзувчилари"

Америкадаги қора танлилар яшовчи кварталлардан биридаги мактаб ҳаётидаги реал воқеаларга асосланган. Ёш ўқитувчи қиз болаларда адабиётга муҳаббат уйғотиш мақсадида, уларни бахтли ҳаётга умидлантиради.

"Жейн Остин"

Фильм буюк инглиз ёзувчиси Жейн Остин ва Томас Лефройнинг гўзал ва қайғули муҳаббатига бағишланган. Ёш Жейн севиб-севилиб, турмуш қуришни истайди, аммо вазият ҳисоб-китоб билан турмушга чиқишни тақозо қилади.

"Чегарадан чиқиш"

Бу биографик фильм кантри услубида куйлаган афсонавий Жонни Кэш ва унинг иккинчи хотини Жун Картерларнинг машаққатли умр йўли ҳақида ҳикоя қилади. Жонни сурункали тарзда спиртли ичимлик ичиб, ижодида турли муаммоларга дуч келса-да, эр-хотин бир-бирига бўлган муҳаббат ва садоқатини кексалик остонасига қадам қўйишганида ҳам йўқотмайди.

"Тўлқинни забт этувчи"

Инсон руҳиятини ўта чиройли тарзда очиб берган фильм. Ёш Жей Мэверикнинг йигирма беш метрлик тўлқинни забт этиш учун, хотинига серфингни ташлашни ваъда қилган афсонавий серфер Хессонга мурожаат қилади.

"Тоғ-тошлар аро етти йил"

Фильм немис саёҳатчи-альпинисти ва ёш Далай Ламанинг ғайриоддий дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади. Тақдир тақозосига кўра, Рейх офицери Генрих Харрер Тибетнинг сирли Лхаса шаҳарчасига тушиб қолади. Бу ерда у етти йил қолиб, ҳаёти тубдан ўзгариб кетади.

"Мураббий"

Бейсбол бўйича мураббий, болаларга нисбатан қилган қўполлиги туфайли ишдан  бўшатилади. У Мексика билан чегарадош бўлган кичкина шаҳарчага кўчиб келади. Бу ерда бош қаҳрамон тўполончи, шумтака, иккичи болалардан иборат енгил атлетика бўйича гуруҳ тузади. Энг қизиғи, улар мусобақаларда ғалаба қозонишади!

"Поттер хоним"

Фильм оиласи ва жамият қонун-қоидаларига қарши чиққан,инглиз болалар ёзувчиси Беатрикс Поттернинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. Қиз ўз даврининг аёлларига хос бўлмаган қатъият кўрсатиб, турмушга чиқишдан кўра, ёзувчиликни афзал кўради.

"Орзулар амалга ошади"

Ёшлигидан опера қўшиқчиси бўлишни орзу қилган йигитнинг бошидан кечирган ғаройиб ва кўнгилни эритувчи воқеаларга бағишланган. Аммо унинг орзуларини рўёбга чиқариши учун узоқ вақт кетади. Унга бу бахт “Британия истеъдодларни излайди” шоусида қатнашгач, насиб этади.

"Кўринмас томон"



Ўзига тўқ, диндор оила қора танли уй-жойсиз, етим болани ўз қарамоғига олади. Улар боланинг университетга киришига, дўстлар орттиришига, спорт билан шуғулланишига ёрдам беради. Натижада бола машҳур бейсболчи бўлиб етишади.

Манба:AdMe.ru

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии