Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Актёр Бен Стиллернинг селфи таёғи Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Голливуд актёри Гиннеснинг Рекордлар китобига “Намунали эркак 2” фильми тақдимот маросимида фойдаланган энг узун селфи таёғи билан киритилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бен Стиллернинг селфи таёғи 8,5 метр узунликда бўлган. Актёр унинг ёрдамида фильмнинг тақдимот маросимига ташриф буюрган бошқа актёрлар билан суратга тушган.

Тақдимот маросимида, шунингдек, Гиннеснинг Рекордлар китоби вакили ҳам иштирок этган. У актёрга рекордни тасдиқловчи сертификатни тақдим этган.

2016 йилнинг 12 февраль куни тақдимоти бўлиб ўтадиган фильмда Жастин Бибер, Оуэн Уилсон, Пенелопа Крус, Канье Уэст, Ким Кардашьян, Наоми Кэмпбелл и Кара Делевинь каби таниқли актёрлар роль ижро этган.

 

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии