Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Apple синган iPhone ўрнига янгисини тақдим этади

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 06.02.2016, 11:25

Apple  компанияси зарарланган  iPhone смартфонлари ўрнига янгисини бериш дастурини кенгайтирди, деб хабар беради “Вести”.

Эндиликда компания мижозлари экрани дарз кетган, камераси ишламаётган ёки тугмалари ишдан чиққан смартфонни махсус дўконга топшириб, маълум миқдордаги суммани тўлаб, янги iPhone`ни қўлга киритиши мумкин.

Apple Store Reuse ва Recycle iPhone дастури бир неча йил олдин йўлга қўйилган. Бироқ шу вақтга қадар бу дастурларда синган  iPhone смартфонлари иштирок этмаган. Янги трейд-ин дастури ҳамма учун фойдали: у мижозларга зарарланган ускуна таъмирига пул сарфламай, смартфонларнинг янги авлодидан фойдаланиш имконини беради. Apple компанияси эса кўпроқ қурилмаларни сотишга эришади.  

Маълумотларга кўра, Apple зарарланган 5S`ни 50 долларга, iPhone 6`ни эса 200 долларга, 6 Plus смартфонини 250 долларга баҳолаб, қайтариб олади. Дастурда экрани дарз кетган, сувга тушиб кетган, камераси, тугмалари сифати ёмонлашган смартфонлар иштирок этиши мумкин. Ўта яроқсиз ҳолга келган смартфонлар эса дастурда қатнашмайди.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии